Туркияда кафе-ресторан эгалари норозилик билдирмоқда

Туркияда 18 кун давом этган тўлиқ ёпилишдан кейин ҳукумат нормал ҳаётга қайтишнинг босқичма-босқич режасини эълон қилди. Фақат бу режага кафелар ва ресторанларнинг киритилмаганлиги бу соҳада фаолият юритадиган инсонларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Улар ресторан ва кафе эгаларининг кучли молиявий зиёнга учраганлигини таъкидлаб, Туркияда ҳам Европадаги қоидаларнинг татбиқ қилинишини исташмоқда.

Олимларнинг коронавируснинг очиқ ҳавода ўз таъсирини 19 даражагача йўқотиши ҳақидаги фикрларини асос сифатида олган ресторан эгалари ва ишчилари кафе-ресторанларнинг ҳовли ва балконларида мижозларга хизмат қилиш учун ҳукуматдан рухсат сўрашмоқда. Бундай очиқ жойи бўлмаган жойларнинг эгаларига эса йўл четларига кичкина стол-стуллар қўйиб ишлаш имкони берилсин, деган таклиф билан чиқилди.

Туркия ресторанлар ва туризмчилар касаба уюшмасининг бошлиғи Рамазон Бингўл бу соҳада 5 миллион кишининг меҳнат қилганини, уларнинг катта зиён кўриб, оилаларини боқа олмас ҳолга келганликларини айтди ва ҳукуматдан ёрдам кутаётганликларини таъкидлаб ўтди.