Туркиялик яҳудий тадбиркордан Фаластинга ёрдам

Туркиялик яҳудий тадбиркор Доған Касадолу Исроилнинг Фаластинга нисбатан қилаётган хунрезликлари ва ҳужумларини тинмай қоралаб келмоқда.

Исроилнинг бу зулмига жавоб тариқасида ўзининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини айтган тадбиркор, бу ҳужумлар оқибатида етим қолган болаларга ёрдам қўлини узатди. Доған Касадолу 4 нафар етимнинг бутун харажатларини ўз бўйнига олди.

Туркия Халқаро Инсоний Ёрдам Фонди Касадолуга бу ишлари учун махсус миннатдорчилик ёрлиғи топширди.

Яҳудий тадбиркор бундан аввал президент Ражаб Таййиб Эрдўғонни антисемитизмда айблаганларга ҳам қарши чиққан эди.

Исроилнинг Фаластиндаги хунрезликларини Туркияда яшаётган кўплаб яҳудийлар қоралаб чиқдилар.