Туркманистон нефть ва газ университети Ҳиротда филиал очади

Афғонистоннинг Pajhwok нашри 19-май куни Турманистон ҳукуматининг Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Туркман Халқаро нефть ва газ университетининг филиалини очмоқчи эканлиги ҳақида хабар берди.

Афғонистоннинг бу мамлакатдаги фавқулода ва мухтор элчиси Вали Хан Башармал мазкур университетнинг ректори билан онлайн музокара ўтказди ва кафедра тузилишининг ҳуқуқий, техник ва бошқа томонларини муҳокама қилди.

Туркман университетининг ректори ўзларида мавжуд бўлган барча имконлар ва илмий заҳиралар ҳақида тўлиқ маълумот берди ва Ҳирот шаҳрида филиал очишга тайёр эканликларини билдирди.