Туркманистон Петербург омбудсменини бир йил эътиборга олмади

Санкт-Петербург инсон ҳақлари омбудсменининг расмий сайтида хабар берилишича, май охиригача бу шаҳарда депортация кутиб турган 6 нафар туркман фуқароси ўз ватанларига қайтарилади.

Улар Красное Селодаги Чет Элликларни Вақтинча Ушлаб Туриш Марказида суд томонидан белгиланган маъмурий тартибда Россиядан чиқариб юборилишни кутиб яшашмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Санкт-Петербург инсон ҳақлари омбудсмени Александр Шишлов бу инсонлардан коллектив ариза олган эди. Туркманлар омбудсменга авиақатновларнинг тўхтатилгани боис ватанларига қайтолмасликларини тушунтирдилар ва судга Россияда қолиш учун рухсат сўраб ариза берганликларини, фақат рад жавоби олганликларини сўзлаб бердилар.

  Александр Шишловнинг Россия ИИВ ва Туркманистон элчиликларига кўп марталаб қилган мурожаатлари натижа бермади. Ниҳоят, апрель ойида икки мамлакат Ташқи Ишлар вазирларининг музокаралари туфайли фуқаролар май ойининг охирларида Туркманистонга қайтадиган бўлдилар.