Туркманистонга расмий равишда Хитой вакцинаси олиб келинди

9-май куни Туркманистонга Хитойдан коронавирусга қарши  Sinovac компаниясининг СоrоnаVас (Vero Cell) вакцинаси олиб келинди, деб хабар беради ТДХ ДАА. Бу воқеа Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва ХХР раиси  Си Цзиньпинь ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатидан кейин амалга ошди. 

Туркман АА шунингдек илк бора Россияда ишлаб чиқарилган «Спутник V» ва «ЕрiWakСоrоnа» вакциналаридан ташқари, Туркманистонга аввал ҳам Хитойнинг BIOWak вакцинасининг олиб келинганини ёритиб ўтди.

Хитой вакциналаридан бирининг бир партияси Туркманистонга 6-май куни олиб келинган эди. Шундан бир ҳафта сўнгра поликлиникаларга 70 ёшдан катта инсонлар Vero Cell вакцинаси билан эмланиш учун таклиф қилина бошландилар. Бу ҳақда туркман ОАВ номаълум сабабларга кўра хабар бермади.