Ушбу 3D мослама АҚШ ҳарбийлари учун ҳавони сувга айлантириб беради

GE Research бошчилигидаги гуруҳ DARPA нинг (Мудофаа бўйича илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги) “Атмосферадан сувни ажратиб олиш” дастури доирасида намликни ютувчи ва тўпловчи ҳамда уни тоза ичимлик сувига айлантириб берувчи 3D мосламаларни яратиш бўйича бир неча миллион долларлик шартномани қўлга киритди.

150 нафар аскарларга, ҳатто иссиқ муҳитда ҳам сув етказиб берадиган прототиплар ҳаво алмашинуви принципларидан фойдаланади.

Қиймати 14,3 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа 4 аскар кўтара оладиган ва 150 кишини ичимлик суви билан таъминлайдиган кўчма сув ютувчи воситани ишлаб чиқаришга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш асносида, Беркли ва Жанубий Алабама университетининг кимё муҳандислари мукаммал сорбентларни – суюқликларни ютиб юбормасдан ажратиб чиқарадиган материални топиш устида ишламоқда.

AIR2WATER (Ҳаводан сувга) лойиҳасининг АҚШ ҳарбий прототипи фуқаролик бозорига аста-секин кириб бориши учун улкан имкониятларга эга. Чунки ундан узоқ шаҳар ва қишлоқ аҳолисини зарур бўлган тоза сув билан таъминлашда фойдаланиш мумкин.