Усмонли турклар даврида содир бўлган баъзи қизиқ воқеалар

1.Лола гули Оврупога Туркиядан келтирилгандир. “Дулбанд лола” деб аталган оқ лоланинг номидан бу гулнинг  французча ва русча  номларига асос бўлган“тулип-лола” калимаси келиб чиққандир.

2. Мармара денгизининг Силиври шаҳрига яқин бўлган тубида қиймати камида 8000-1000 олтин лирага тенг бўлган олмос бордир. Султон II Маҳмуд кемада Гелиболу шаҳрига йўл олган пайтида денгиз бўрони бошланади ва кема ичидаги бутун жавоҳирлари билан ғарқ бўлади.

3. Индонезиянинг Суматра оролидаги энг катта черковнинг қўнғироғи бир эски турк тўпидан қуйилган ва устида султон Салим II нинг муҳри мавжуддир.

Бу тўп XVI асрда султон Салим томонидан Суматрадаги мусулмонларга ҳарбий ёрдам сифатида жўнатилгандир. Устида эса қуйидаги ёзув битилган “Бу оролнинг мусулмонларга тобеълигининг аломати сифатида шу подшоҳнинг муҳри қўйилгандир”.

Решат Экрем Кочнинг “Тарихимизнинг ажойиб воқеалари” китобидан олинди.