Вакцина шаҳзодаси Ҳиндистон ҳақида

Адар Пунавалла Ҳиндистоннинг фармацевтика саноатининг тирик рекламаси бўлишга лойиқ. Пуна шаҳрида жойлашган дунёнинг энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Серум институтининг миллиардер эгаси ва бош ижрочи директори бўлган бу шахс ҳукумат билан хусусий сектор ўртасидаги алоқалар рамзи бўлди.

Коронавирус тарқалишидан олдин Серум ҳатто мамлакат ичида ҳам машҳур эмас эди. Эндиликда эса рўйхатга ҳам олинмаган компания Ҳиндистоннинг КОВИД-19 инқирозидан чиқиши учун энг катта умидидир.

Бу компания асосчисининг ўғли, 40 ёшли Пунавалланинг шикоятлари, айниқса қайғули. The Times газетасига берган интервьюсида, у бойлар ва сиёсатчилар заҳирани таъминлаш учун таҳдид қилаётганини даъво қилмоқда.

Муаммонинг илдизи Нью Деҳли вакциналарни сотиб олиш стратегиясидир. Ҳиндистон апрель ойида штат ҳокимиятларига ва хусусий шифохоналарга вакциналар захираларининг ярмигача сотиб олишга рухсат беришга қарор қилди. Бундай ёндошув ҳаётни сақлаб қолиш учун вакциналарнинг чекланган миқдорини хусусий компанияларга етказиб бериш бўйича ишониб бўлмайдиган масъулиятни хавф остида қолдиради. Ҳукумат томонидан марказлаштирилган равишда тарқатиш амалга оширилса яхши бўларди.

Баъзи бир пулдорлар заҳирани шакллантириш учун вакциналарга

олдиндан буюртма бериб қўйишди. Ҳиндистон ҳукумати эса вакцина рўйхатдан ўтгандан кейингина шундай йўл тутишга қарор қилиб озроқ муддат кеч қолди. Энди вакциналаш ишларини амалга оширишда ҳукумат хусусий сектор билан ҳисоблашишга мажбур.

Масалан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланадиган COVAX муассасаси, Серумга умид боғлаб, даромадлари паст бўлган мамлакатларга вакцина етказиб беришда ёрдам беришига ишонарди. Эндиликда ушбу экспорт шартномалари тўхтатилмоқда.

Аммо афсуски, ҳиндларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган одам мамлакатда қўрқувда яшайди ва у чет элга кетишни режалаштирмоқда. Бу Ҳиндистон учун ёқимсиз имиждир.

Ҳиндистоннинг Серум институти эгаси Адар Пунавалла 1 май куни Буюк Британияда нашр этиладиган The Times газетасида чоп этилган интервьюсида КОВИД-19 вакциналарини истовчи маҳаллий сиёсатчилар ва бойларнинг тажовузидан шикоят қилди.

“Ҳар ким ўзининг биринчи бўлиб эмланиши керак деб ўйлайди. Нега у бошқалардан олдин эмланиши керак деган саволга эса жавоб йўқ.”, – дейди у. ” Агар сиз бизга ўз вақтида вакцина бермасангиз, ўзингизга қийин бўлади, дея таҳдид қилишади. Уларнинг нима қилмоқчиликлари сўзларидан эмас овозларидан маълум. Мен уларнинг шартларига рози бўлишга мажбур бўламан.”,- дея қўшимча қилди у.

Интервьюда Пунавалла Буюк Британияда бизнес сафарида эканлиги ва Ҳиндистондан ташқаридаги мамлакатларда вакцина ишлаб чиқаришни бошлаш режалари борлигини айтиб ўтди.