Хитой Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини танқид қилди

Хитой Ташқи Ишлар вазири Ван И Покистонлик ҳамкасби Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан бўлган телефон суҳбатида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилишини минтақавий барқарорликка салбий таъсир қилишини таъкидлаб ўтди.

Хитойнинг бу борада БМТдан ёрдам кутаётгани айтилди.

Ван И шунингдек Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга кўпроқ эътибор қаратиши зарурлигини, Покистоннинг Пекин ва Исломобод ўртасидаги стратегик ролининг аҳаммиятини  таъкидлаб ўтди.

Қурайший ҳам ўз навбатида Покистоннинг Хитой билан ҳамкорликни ривожлантиришга ва Афғонистондаги тинчлик жараёнида иштирок этишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Вашингтон 2001-йилдан бери Афғонистонга жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқиб кетишга бир неча бор ваъда берган эди. Жорий йилнинг 14-апрелида эса АҚШнинг ҳозирги президенти Джо Байден Вашингтоннинг ҳарбий қўшинларни мамлакатдан 1-майдан бошлаб чиқаришини эълон қилди.