Хитойнинг Шинжондаги жиноятларига халқаро ҳамжамиятгина чек қўйиши мумкин

Хитой президенти Ци Цзин Пин 2014 йилдаги бир қатор нутқларида 13 миллионга яқин уйғур ва бошқа туркий мусулмонлар яшовчи Шинжонда қаттиққўллик қилиш нияти борлигини айтганди. Ўнлаб йиллар давомида репрессив сиёсатга асосланган “экстремизмга қарши қаттиқ зарба бериш” кампаниясининг асл мақсади энди ойдинлашди: Хитой ҳукумати инсониятга қарши жиноятлар содир этмоқда.

Ўз ишини тенгликни тарғиб қилиш ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишга бағишлаган уйғур иқтисодчиси Илҳом Тохти Жавҳар Илҳомнинг отаси бўлиб, у ушбу қатағоннинг дастлабки қурбони бўлгани ҳолда сепаратистликда асоссиз айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жавҳар ҳозирда ишчилар ҳуқуқлари консорциумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш лойиҳасининг муаллифи мақомида фаолият олиб боради. Жавҳар 2013 йилдан бери отасини кўрмаган ва уни ёки бошқа оила аъзоларини қачон ёки қаерда кўришини ҳам билмайди.

Илҳом Тохтининг тақдири ҳукуматнинг уйғурлар, қозоқлар ва бошқа мусулмонларга қарши репрессия кампаниясининг даҳшатли белгиси эди. Ўшандан бери Хитой ҳукумати ўзбошимчалик билан “сиёсий қайта тарбиялаш” мақсадида тахминан 1 миллион туркий мусулмонларини ҳибсга олиб, қайта тарбиялаш лагерларига юборди. У ерда уларга миллий-маданий ўзликларидан воз кечиш учун босим ўтказилмоқда. Мисли кўрилмаган сохта суд жараёнларидан сўнг улар қамоққа ташланди ва қаттиқ жазоларга ҳукм қилинди. Кўпчилик қийноққа солинган ёки ўз-ўзидан ғойиб бўлган.

Уйғур халқини маданиятини йўқ қилиб ташлашга қаратилган ушбу зўравонлик ҳаракатларидан ташқари, Хитой ҳукумати этник озчиликларни “экстремистик” қарашлардан “тозалаш” дастурини ишлаб чиқмоқда. 80 мингдан ортиқ уйғурлар ва бошқа туркий ва мусулмон озчиликлардан бўлган одамлар мажбуран фабрикаларга ишлашга жўнатилдилар. Энг ёмони улар энди фабрикалардан ортга қайтолмайдилар.

Туркий миллатнинг маданий ёдгорликлари ҳам вайрон этилмоқда – чекланган туркий тиллар, бульдозерлар билан бузилган масжидлар, вайрон қилинган қабристонлар. Бу жараёнлар одамларда чуқур психологик из қолдирмоқда. Болалар ота-оналарининг розилигисиз ўқув муассасаларига жойлаштирилган. Шинжондан қочиб чиқишга муваффақ бўлган бир қатор аёллар ҳибсда жинсий ва репродуктив зўравонликларга дучор бўлганликларини айтиб бермоқдалар.

Қамоққа олинганларнинг гувоҳликлари ва лагерларнинг қурилиши акс этган сунъий йўлдош тасвирлари дунё ҳамжамиятига аён бўлгач, Хитой ҳукумати воқеалар талқинини ўзгартириб, минтақада иқтисодий ривожланишга ёрдам бериш учун “касб-ҳунар таълими” бераётганлигини айтмоқда.

Ҳукуматлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти расмийлари Хитойнинг ҳаракатларини тобора кўпроқ танқид қилмоқда. Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канада мисли кўрилмаган санкцияларни жорий этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўнлаб инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислари, инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ва авваллари доим жим юрган Бош котиб ҳам Пекиннинг туркий мусулмонларга нисбатан муносабатлари борасида хавотир билдирди.

Турли ҳукуматлар Уйғур минтақасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тергов ўтказилишини талаб қилдилар. Агар Пекин мамлакат ичкарисида бундай терговга халақит беришда давом этса, унда БМТ терговчилари Хитойдан ташқарида далиллар тўплашлари керак.