Янги давр технологияси: Барселонада ерга ўрнатилган қуёш панеллари

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган Каталония шон-шараф майдонида (Plaça de les Glòries) қуёш нурларидан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун 50 квадрат метр майдонга қуёш панеллари ўрнатилди. Лойиҳанинг энергия қиймати йилига 7560 кВ деб беҳоланмоқда.

Лойиҳа мақсади шаҳар инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқиш бўйича инновацион ечимларни излашдир. Лойиҳани амалга ошириш учун танловда “Генератор қопламалари” корхонаси ғолиб бўлди.

Тизим самарадорлигини назорат қилиш учун у реал вақт режимида кузатиб борилади ва тахминан олти ойдан кейин махсус комиссия натижаларни баҳолайди. Натижалардан келиб чиққан ҳолда лойиҳани шаҳарнинг бошқа қисмларига татбиқ қилиш ёки қилмаслик масаласи кўриб чиқилади.

Шаҳар кенгаши лойиҳа учун 30000 евро (36300 АҚШ доллари) ажратди. Лойиҳанинг қолган ҳаражатлари ишлаб чиқарувчи томонидан қопланади.