Янги давр технологияси: Ёруғликда қотувчи қоронғудан қочувчи материал

Атрофдаги шароит ўзгаришига қараб ўз хусусиятларини ўзгартиришга қодир материаллар ҳар қандай вазиятларда керак бўлиши табиий. Етакчи олимлардан иборат халқаро жамоа маълум бир миқдордаги ёруғлик остида қаттиқлашадиган ва қоронғуликда юмшоқ ҳолга келадиган янги ва жуда инновацион динамик материални ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.

Ёруғлик таъсирида стабиллашадиган динамик материални кашф этган мутахассислар гуруҳига Австралиянинг Квинсленд Технология Университети, Бельгиянинг Гент Университети ва Германиянинг Карлсруэ Технология Институти муҳандислари киради. Материалнинг таркиби ёруғликда ўзгариб, кейин орқага қайтишга қодир полимер структурадан иборат. Бунга қандай эришдилар? Жавоб жамоанинг материалга қўшган арзон кимёвий бирикмаларда. Ушбу бирикмалар таркибига тиазолидинедионлар ва нафталин (куяга қарши ишлатиладиган дори воситаси ўзида сақлайдиган модда) деб номланувчи молекулалар киради.

Умуман олганда, олимлар, ушбу моддалар қўшилгач динамик материални яшил ЛEД ёруғлиги остида синаб кўрдилар. Шу билан бирга, ёруғлик ўчирилиши ва материал қоронғуликда бир муддат қолиши биланоқ кимёвий реакциялар тўхтай бошлайди ва материал юмшоқ ва суюқ ҳолга келади.

Жамоа ушбу кашфиёт ноёб ва фойдали бўлиши билан бирга, нурга реакция қилувчи янги материаллар синфига йўл очади деб умид қилмоқда. Тадқиқот Америка Кимё Жамияти журналида чоп этилди.