Японлар ёрқин метеорит тушишини кузатишди

Японлар мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида ёрқин метеорит тушишини кузатишди, оммавий ахборот воситалари ва ҳаваскор кузатувчилар метеорит тушишини суратга олишди.

Ижтимоий тармоқларда фаоллар қоронғу осмонни ер билан тўқнашувигача ёритиб юборган улкан порлаб турган шар суратини бўлишишди.

Метеорит душанба куни соат 20:00 да қулаган.

Сўнгги марта Японияда ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида шундай ёрқин метеорит кўринган эди.