Европа Хитой савдо таъсири остидан қандай чиқмоқчи?

Чоршанба куни Европа Иттифоқи бир қатор стратегик соҳаларда Хитой ва бошқа мамлакатлар етказиб берувчиларига қарамликни камайтириш режасини эълон қилди.

 Иттифоқ ушбу масаланинг долзарблигини таъкидлади, чунки Европага, асосан, рақамли ва экологик мақсадлар учун муҳим бўлган хом ашё, дори-дармон ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган 137 маҳсулотнинг тахминан ярмини Хитой етказиб беради.

Европа Иттифоқи қарамликни камайтирадиган стратегик соҳаларга пандемия сабабли иқтисодий таназзулдан кейин хом ашё, дори таркибий қисмлари ва яримўтказгичлар киради.