Зўравонлика қарши фаолнинг ўсмир қизи Жанубий Каролинада ўлдирилди

Санаа Аменхотеп

        Маҳаллий полиция бошлиғининг айтшича, Нью-Йорклик зўравонликка қарши фаолнинг йўқолиб қолган 15 яшар қизи Жанубий Каролинадаги уйидан чиқиб кетгач, ўғирланган ва ўлдирилган.

        Расмий манбаларга кўра Санаа Аменхотеп уч ҳафта қидирилган ва оқибатда жасади ўрмондан топилган.

        Ньюуорк шаҳар ҳокими Рас Барака содир бўлган воқеани фожиа деб атади ва қизнинг отаси, шаҳар хавфсизликни сақлаш жамиятининг аъзоси бўлган  Шариф Малик Аменхотепга ҳамдардлик изҳор қилди.

       “ Нью-Йорк шаҳар аҳолиси номидан Шариф Малик Аменхотепга бу гўзал ва зиёли қизининг ўлими  туфайли содир бўлган фожиа юзасидан ўз самимий ҳамдардлигимни изҳор қиламан,” деди Барака.

         “Ҳеч бир ота-она ўз фарзандини кўмишга мажбур қолмаслиги шарт. Бундай йўқотишга ақл бовар қилмайди. Умид қиламизки, Жанубий Каролина расмийлари бу воқеанинг адолатли якун топиши учун ҳаракат қилади. Шаҳримиз бу оғир дамларда Аменхотеп оиласи билан биргадир ва дардига ҳамдарддир,” деб қўшимча қилди ҳоким.

       Жанубий Каролинада  Ричленд Саунти полиция бошлиғи Леон Тоттнинг айтишига қараганда, Санаа ғойиб бўлгач, бир ўсмир қўлга олинган эди. Бу пайтда Тревеон Жамар Нельсон исмли шахс қизни ўғирлашда гумонланиб қидирилмоқда эди. Ҳар икки шахсга ҳам ҳозирча қизнинг ўлими билан боғлиқ айблов қўйилмади.

        Терговчиларнинг хабар беришича, Санаа Шимолий Каролинадаги уйидан 5-чи апрель куни икки таниши билан кўнгилли ёрдам ишларида қатнашиш учун чиқиб кетган ва шундан сўнг ўз ҳоҳишига зид равишда ушлаб турилган.

         Полиция бошлиғи қизнинг ўз ўғриларини таниши эҳтимолига далолат берувчи бир қанча детальларга эътибор қаратди. Ўлим билан боғлиқ бошқа хулосаларга отопсиядан кейин келиниши айтилди.

         Расмийлар  Нельсоннинг қаердалигини билган-эшитган барчани бу ҳақда зудлик билан полицияга хабар беришга чақирди.

         “У бизга керак. Нельсон қамоққа олиниши шарт. Мен уни келиб таслим бўлиш ҳақида огоҳлантираман,” деди Лотт.

         “Бу воқеанинг қанчалик фожиали ва ачинарли эканлигини сизларга айтолмайман. Полиция ходимларининг одатда ҳис-туйғуларга берилмасликлари зарурлигини биламан, аммо бу воқеа истисно бўлди ,” деди Лотт матбуот конференциясида.

        Санаанинг Жанубий Каролина ва Нью-Джерсидаги оила аъзолари, танишлари ва расмийлар ҳамма ерга унинг сурати туширилган постерларни тарқатиб чиқишганди. Отаси эса Ричленд Саунтига бир неча ҳафта давом этган қидирувда қатнашиш учун учиб кетган эди.

         “У мен учун дунёдаги борим эди, уни чиндан ҳам жуда соғиндим,” деди Шариф Малик WIS телевизион станциясидаги чиқишида.

          Лоттнинг айтишича, Санаанинг ота-онасига унинг ўлим хабари пайшанба куни эрталаб етказилган.

       “Мен унинг ота-онасига қизларини уйга қайтаришга сўз бергандим. Буни бажардик ҳам, афсуски ният қилган шаклда амалга оширолмадик.,” деди полиция бошлиғи.

        Лексингтон Каунти полиция бошқармасининг Twitter ҳисобида айтилишича, тергов давом этмоқда ва қотиллик билан боғлиқ қамоққа олишлар озирча амалга оширилмади.