Аделаида университетидан бепул онлайн курслар

Аделаида университети томонидан таклиф этилаётган 2021 йилги бепул онлайн курсларига аризалар қабул қилинмоқда. Агар сиз дунёнинг энг яхши университетларидан бирида онлайн тарзда таълим олишни истасангиз, Аделаида университети сизга шундай имкониятни тақдим этади. Аделаида университети EdX (Массачусетс ва Гарвард университети ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн таълим бериш платформаси) билан ҳамкорликда 25 та йўналишда бепул онлайн курсларни таклиф қилмоқда. Онлайн курсларда барча миллат вакиллари дунёнинг исталган қисмидан туриб қатнашишлари мумкин.

Аделаида университети расмий сайтида онлайн курсларнинг тўлиқ рўйхати берилган. Курсларни тамомлагач сиз тасдиқланган сертификатни ҳам қўлга киритасиз.

Аделаида университети 1874 йилда Австралиянинг Аделаида шаҳрида ташкил этилган. Бу мамлакатдаги учинчи энг қадимги давлат университети ҳисобланади. Университет QS World University Rankings рейтинги бўйича дунёнинг 150 та энг яхши университетларидан биридир.

Аделаида университетининг 2021 йилги бепул онлайн курслари тафсилотлари:

Университет: Аделаида университети;

Платформа: EdX;

Курс нархи: бепул;

Ўқиш режими: онлайн;

Талабалар миллати: барча миллатлар;

Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: доимий.