Афғонистонда ҳарбий вертолет қулади

Афғонистоннинг Майдон Вардак вилоятига қарашли Чегату туманида МИ-17 ҳарбий вертолетининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Мудоофа Вазирлиги вертолетнинг техник носозлик туфайли қулаб тушганлигини тушунтирди.

Фалокат туфайли вертолетдаги уч киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.

Толибон вакилларининг берган баёнотида эса вертолетнинг ҳарбийлар томонидан уриб туширилганлиги айтилган.

Мамлакатда бир томондан тинчлик музокаралари, бошқа томондан эса қон тўкишлар давом этмоқда.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши Матбуот Котиби Раҳматуллоҳ Андар Толибон жангариларининг май ойида 1455 та ҳужум уюштирганликларини, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакиллари эканлигини таъкидлаган.