Ажойиб мармар

Суратда акс этган тасвирни бир қарашда тўғраб ташланган улкан гўшт бўлаклари деб ўйлаш мумкин. Аммо бу мармардир.

Rosso Levanto ёки олча мармар деб аталадиган мармарнинг бу тури Туркиянинг Элазиғ вилоятида қазиб чиқарилади. Тўқ олча рангли бу мармар томирларни эслатувчи оқ чизиқларга ҳам эгадир. Рассом ва ҳайкалтарошлар Rosso Levantoни сайёрамизнинг космосдан олинган суратига ўхшатишади.

Дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинаётган Rosso Levanto айниқса барокко даври ҳайкалтарошлари орасида машҳур эди. Джан Лоренцо Бернини каби машҳур итальян ҳайкалтарошлари ўз асарларида ундан кўп фойдаланишган.