Американинг United Airlines компанияси товушдан тез парвозларни қайта тиклайди

United Airlines авиакомпанияси Boom Supersonic-дан тезюрар самолётларни сотиб олишини ва 2003 йилда тўхтаган товушдан тез парвозларни қайта тиклашини айтди.

Авиакомпания Boom компаниясидан 15 та “Overture” самолётини компания талабларини бажаргандан сўнг сотиб олишини, яна 35 та самолётни сотиб олиш имкониятини тақдим этишини маълум қилди.

Атроф-муҳит ҳимоячилари товушдан тез учувчи самолётлар тезлиги паст бўлган самолётларга қараганда кўпроқ ёқилғи сарфлашини танқид қилмоқда.

Аммо 2050 йилга келиб чиқиндиларни 100 фоизга камайтиришга ваъда берган “United” янги самолётлар 2029 йилда муқобил авиация ёқилғиларидан фойдаланишга ўтишини айтди.

65 дан 88 ўринга қадар бўлган янги овоздан тезкор самолёт трансатлантик парвоз вақтини 50 фоизга қисқартиради ва бунга тахминан уч ярим соат кетади.

Овоздан тезкор самолётлар билан мунтазам тижорат парвозлари даври 2003 йилда “Air France” ва “British Airways” томонидан бошқарилган Concorde самолётининг парвоздан олиниши билан якунланди.