АҚШ Эронга нисбатан нефть санкцияларини бекор қилади

“(АҚШнинг собиқ президенти Доналд) Трамп томонидан киритилган барча суғурта, нефть ва божхона бўйича санкцияларни олиб ташлаш бўйича келишувга эришилди”, – дея Руҳоний штабининг раҳбари Маҳмуд Ваизийнинг сўзларини келтиради Эрон давлат оммавий ахборот воситалари.

Энтони Блинкен Ғарбнинг муросасиз танқидчиси Раисий сайланганидан кейин ҳам Эрон билан келишувга эришиш мумкинлигини айтган.

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан эса ушбу “мақсадга эришиш учун ҳали анча масофа” борлигини таъкидлади.