АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари яна бир инновация устида ишламоқда

Ҳарбийлар автоном учар машиналардан тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Чунки бундай машиналар тиббий эвакуацияга эҳтиёж пайдо бўлганда автоном равишда узоқ масофаларга учиб бориб, керакли манзилга етганда вертикал равишда қўниши мумкин. Яраланган аскар эса бемалол машинага ўтириб, ўзининг аҳволини назорат қилишга ёрдам берадиган ускуналарни тақиб олиши ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиладиган пунктга учиб бориши мумкин.

Бундан ташқари, машина ҳарбий ҳаво кучлари фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланган етиб бориш қийин бўлган жойлардан одамларни эвакуация қилишга имкон беради. Чунки, бугунги кунда эвакуация мақсадларида ишлатиладиган аэродромлар ва учиш-қўниш йўллари душман ҳужумига жуда кўп дучор бўлмоқда. Ҳозирда вертолётлар бу соҳада ўз вазифадарини бажармоқда, аммо улар ишлатадиган ёқилғи нархи Мудофаа вазирлиги учун анчагина қимматга тушяпти.

Ўтган йили август ойида Ҳарбий ҳаво кучлари LIFT Aircraft томонидан ишлаб чиқарилган “Hexa” учар автомобилини тақдим этди. LIFT Aircraft ва Ҳарбий ҳаво кучлари замонавий ҳаво транспорт воситаларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни тезлаштириш учун Agility Prime лойиҳаси устида бирлашдилар.