АҚШ: Маями-Дейдаги битирув кечасида отишмада 3 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни эрта тонгда Флорида штатидаги Маями-Дейд округида иккинчи оммавий отишмада камида 3 киши ҳалок бўлган, бир неча киши яраланган, деб хабар берди ABC News Mayami.

Маями-Дейд полицияси бошлиғи Фредди Рамирес матбуот анжумани пайтида отишма Кендалл шаҳридаги битирув кечасидан кейин савдо марказидаги чилимхонада тунги соат 2 атрофида содир бўлганлигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, савдо марказида иккита машина тўхтаган, машиналардан бири ичидаги одам чилимхонадан чиқиб кетаётган одамларга қарата ўқ узган.

Полиция икки эркак ва бир аёл ҳалок бўлганини ва яна 6 киши жароҳат олганини маълум қилди, улар касалхоналарга шахсий машиналарда олиб кетилган.

Расмийларнинг айтишича, отиб ўлдирилган аёл Флорида штатидаги тузатиш ишлари бўйича зобит бўлган.

Полиция барча назорат-ўтказиш пунктларига қора Chevrolet Malibu ва оқ Toyota Camry жиноят жойидан узоқлашиб кетганлиги тўғрисида хабар тарқатди.