АҚШ расмийларига қарши йўналтирилган энергия ҳужумлари манбаси аниқланмади

Демократ депутат, АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Қуролли хизматлар қўмитаси раиси Адам Смитнинг айтишича, АҚШ маъмурияти АҚШ расмийларига қарши бир қатор сирли ҳодисалар учун ким жавобгар эканлигини аниқламаган.

Смит баёнотида баъзи шахсларнинг овозли ҳужумлар ёки бошқа ҳужумларга, шу жумладан,  йўналтирилган энергия ҳужумларига дучор бўлганлиги ҳақида гапирилган.

“Ҳукумат ушбу ҳужумларга талаб қилинадиган тезликда ҳар томонлама ва самарали жавоб қайтаришига амин эмасман”, деди у сешанба куни бўлиб ўтган онлайн-матбуот анжуманида ва “Биз (Конгресс аъзолари) бунга жавоб излаймиз. Бироқ, биз нима бўлаётгани ҳақида кўпроқ аниқроқ маълумотга муҳтожмиз, ким жавобгар ва ҳужумга учраши мумкин шахсларни ҳимоя қилиш учун нима қилишимиз керак”.

“Вашингтон Пост” газетаси шу ҳафта бошида АҚШ разведкасининг манбаларига асосланиб, АҚШ расмийларига қарши “йўналтирилган энергия” ҳужумлари ортида Россия турганига ишониш учун асос борлигини айтди.