АҚШ расмийси: Биз учун киберҳужумларга қарши курашиш терроризмга қарши курашиш каби устуворликка эга

АҚШ Адлия вазирлигининг юқори лавозимли расмийси, вазирлик тўлов дастурларига ҳужумлар бўйича текширув ўтказишини тасдиқлади.

“Бу зарарли дастурларга қарши ҳужумларнинг барча ҳолатлари аниқланишини таъминлаш учун махсус жараёндир, шунда биз жиноятчилар ўртасидаги алоқаларни билиб оламиз ва бутун занжирни бузиш учун ҳаракат қиламиз”, деди Адлия вазирлиги расмийси Жон Карлин.

“Биз илгари ушбу услубни терроризмга қарши курашишда ишлатганмиз, аммо зарарли дастурлар ҳужумлари билан буни ҳеч қачон қилмаганмиз”, дея қўшимча қилди у.

Пайшанба куни АҚШ бўйлаб прокуратура идораларига юборилган ички кўрсатмада “Зарарли дастурий таъминот ҳужумлари бўйича текширувлар тўғрисидаги маълумотлар Вашингтондаги янги ташкил этилган ишчи гуруҳ билан мувофиқлаштирилиши керак” деб кўрсатилган.

Ушбу эълон “Colonial Pipe” компанияси тармоғини бузган кибер ҳужумдан сўнг ва кибержиноятлар томонидан етказилган зарарнинг ортиб кетишидан кейин эълон қилинди.