АҚШ разведкаси номаълум космик жисмлар бўйича кутилган ҳисоботни эълон қилди

АҚШ разведкаси жума куни узоқ кутилган ҳисоботни эълон қилди, унда айтилишича, номаълум космик жисмлар тўғрисида аниқ далил йўқ, чунки ҳарбий учувчилар томонидан кузатилган ўнлаб ҳодисаларга изоҳ йўқ.

“Ушбу ҳодисаларнинг ягона изоҳи йўқ. Ҳозирда бизда ушбу воқеаларни аниқ сабабларга нисбат беришга етарли маълумотларга эга эмасмиз “, дейилади ҳисоботда.

АҚШ разведка хизматлари 2004 йилдан 2021 йилгача кузатилган 140 дан ортиқ ҳодисалар учун ҳеч қандай изоҳ йўқлигини тан олади, аммо барча маълумотлар ҳали ҳам унчалик аниқ эмас, деган хулосага келишган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-денгиз флоти томонидан тақдим этилган номаълум космик объектларга оид видеоларни эълон қилган эди.