АҚШ Республикачилар партияси қўмитаси крипто-валютада хайрия маблағларини қабул қилади

АҚШнинг “Axios” веб-сайти республикачиларнинг Вакиллар Палатасидаги сайлов кампанияси қаноти крипто-валютада молиявий хайр-эҳсонларни қабул қилишни бошлаши ҳақида хабар берди.

Миллий Республика Конгресс Қўмитаси (NRCC), крипто-валютада хайрия қилишни сўраган биринчи партиявий қўмита бўлиб, у ушбу молиявий технология билан кампанияни молиялаштириш қоидаларини синовдан ўтказишда биринчи ўринда туради.

Қўмита “Axios”га “Биткоин” рақамли валютасига ихтисослашган BitPay тўлов тизими орқали хайрия маблағларини қабул қилишини ва крипто-валюта хайр-эҳсонлари қўмитанинг ҳисоб рақамига кирмасдан олдин дарҳол долларга айлантирилишини айтди.

Бу шуни англатадики, комиссия хайр-эҳсон қилинган крипто-валюталарни эгаллаб олмайди, балки фақат уларнинг сотилишидан даромад олишга ҳаракат қилади.

“Биз Вакиллар Палатаси спикери Ненси Пелосининг социалистик ҳаракатларини тўхтатиш ва Палатадаги вазифамизни амалга ошириш учун ҳар қандай йўлни қидиришга интиламиз. Ушбу инновацион технология республикачиларни муваффақиятга эришишимиз учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлашга ёрдам беради”, деди Қўмита раиси Том Эмер.

Республика қўмитаси хайрия учун крипто-валютадан фойдаланадиган барча шахсларни аниқлайдиган маълумотларни диққат билан тўплашини айтмоқда.