АҚШ-Россия: элчилар алмашинуви давом этмоқда

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Москвага, Россиянинг АҚШдаги элчиси ўз лавозимини Вашингтонда қайта тиклаганидан бир неча кун ўтиб қайтиб келди.

Бир неча ойлик танаффусдан кейин элчиларнинг тегишли дипломатик лавозимларига қайтиши Женевада бўлиб ўтган АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги саммитдаги камтарона келишув натижаси билан боғлиқ.

Давлат департаменти вакили Нед Прайс шу ҳафтанинг бошида бўлиб ўтган матбуот брифингидаги шарҳларида Антоновнинг Вашингтонга қайтиши ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилди ва Салливаннинг ўз лавозимига қайтаётганини “Россия ҳукумати билан алоқа каналларини очишга содиқлик” билан ифодалади.

Элчилар фаолиятининг қайта тикланиши АҚШ манфаатларини илгари суриш воситаси, шунингдек, мамлакатлар ўртасида нотўғри “муносабатлар” хавфини камайтириш сифатида баҳоланмоқда.