АҚШ сенатори: Исроил Американинг “кўзи ва қулоғи”

Республикачи сенатор Линдси Грем “Американи экстремистик исломдан ҳимоя қилиш учун ҳеч ким Исроилчалик иш қилмаслигини, Исроил Американинг “кўзи ва қулоғи” эканини айтди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашувдан кейин Тел-Авивдан берган баёнотида Грем “Дунёда юз бериши мумкин бўлган энг ёмон иш Эрон режимининг ядро қобилиятига эга бўлишидир”, деди.

Ўз навбатида Нетаняху сенатор Гремга мурожаат қилиб: “Ҳеч ким Исроил учун сиздан кўра кўпроқ иш қилгани йўқ ва сиз бизнинг мамлакатларимиз ўртасидаги иттифоқнинг содиқ тарафдорисиз, бизнинг сиздан яхши дўстимиз йўқ. Сизга ҳамма номидан миннатдорлик билдираман”, деди.