АҚШ сенатори Яқин Шарқда қуролланиш пойгасидан огоҳлантирди

Республикачи сенатор Линдси Гремнинг айтишича, араб раҳбарлари унга мурожаат қилиб, уранни Эронга рухсат берилган даражада бойитишга рухсат беришни сўрашганини айтган.

У Қуддусдан берган баёнотида “Бутун минтақа бир кун уранни бойитиш бўйича ишлаши мумкин. Агар дунё якдил бўлиб Эронга қарши турса, минтақада ядровий қуролланиш пойгасининг олдини олиш мумкин”, деди.

Грем: “Эрон дунёдаги терроризмнинг энг йирик ҳомийси бўлишга қодир ва уни ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. “ҲАМАС” ва Ҳизбуллоҳни зарарсизлантириш Эроннинг кўмаги бўлмаган тақдирда амалга ошади”, деди.