АҚШнинг Флорида штатида ёш бола ва қиз Калашников автомати билан полицияга ўт очди

АҚШ расмийлари чоршанба куни, Флорида штатида бир бола ва қиз бир уйга бостириб кириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучларига ўт очишганини хабарга жавоб беришди.

Волусия округи шерифи баёнотида айтилишича, 12 бола ва 14 ёшли қиз сешанба куни кечқурун Флорида штатидаги Энтерпрайс турар-жой мажмуасида ўзлари бузиб кирган уйдан қурол топиб, полициячиларни ўққа тутишган.

Қуролни полицияга қаратганидан кейин қиз болага қарата ўқ узилган.

“Калашников билан қуролланган бола кўп ўтмай қуролини қўйди ва жароҳат олмади”, – дейилади полиция бошлиғининг баёнотида.

Расмийларнинг таъкидлашича, қиз бола операция қилинган ва унинг аҳволи барқарор, сешанба куни кечқурун содир бўлган отишмада полициячиларнинг ҳеч бири жабрланмаган.

Полиция бошлиғининг баёнотига кўра, отишма 35 дақиқа давом этган, полициячилар ўша уйдан тўппонча, милтиқ, Калашников ва кўп ўқ-дориларни топганлар.