Аризонадаги отишмада 1 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳат олди

АҚШ оммавий ахборот воситалари жума куни эрталаб Аризонада юз берган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлганлиги ва 13 киши жароҳат олгани ҳақида хабар беришди.

“Fox News”нинг хабар беришича, отишма Аризона штатининг Феникс шаҳарчаси чеккасида содир бўлган.

Феникс полициясининг баёнотига кўра, хавфсизлик кучлари отишмада гумон қилинувчини ҳибсга олишга муваффақ бўлишган ва ҳозир у билан тергов ишлари олиб борилмоқда.