Аватар кимга оид?

Чечен ёзувчиси Руслан Закриев “Аватар” фильмининг муаллифи ўзи эканлигини исботлаш учун учинчи бора судга судга мурожаат қилди.  Бу ҳақда унинг адвокати Дмитрий Казацкер хабар берган.

Закриев Джеймс Кэмероннинг машҳур фильмини Россияда 2009-йили намойиш қилган 20th Century Fox International компаниясига қарши даво аризасини берган. Унинг айтишича, “Аватар”нинг асосий ғояси, фрагментлар ва диалоглар унинг 2002-йили интернетда нашр қилинган “Махфий қурол” романидан ўғирлангандир.

Москва шаҳар Хамовнический туман суди Закриев давосини 15-июнь куни кўриб чиқиши керак. Унинг адвокатининг айтишича, улар судга шахсан Кэмеронни жалб қилишга ҳаракат қилишмоқчи.

Закриев 2015-йили Ставрополь ўлкаси судига, 2019-йили эса Чеченистон Олий судига даво аризаси билан мурожаат қилган, аммо рад жавоби олган эди.

2009-йили катта экранларга чиққан “Аватар” фильми ўз ижодкорларига  2,7 миллиард доллар  келтирган эди.