Австралиянинг Сидней шаҳрида икки ҳафтага умумий изоляция эълон қилинди

Австралия расмийлари, Сиднейда шанба куни кечқурундан бошлаб икки ҳафталик карантин бошланаётганини эълон қилди.

Австралия ҳукумати вируснинг Делта тури тарқалиши сабабли, Сиднейдаги 1 миллиондан ортиқ киши учун карантин чораларини жорий қила бошлади. Лекин ҳукумат вирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли ушбу чоралар доираси кенгайтирилиши лозимлигини таъкидлашди.

5 миллиондан ошиқ аҳоли истиқомат қиладиган Сиднейдаги чекловлар, сўнгги ойларда Австралия шаҳарларида коронавирус тарқалишини олдини олиш учун жорий қилинган чоралардан кейин қайта жорий қилинмоқда.