БААликлар норози

Абу Дабининг баъзи тўлиқ эмланган яшовчилари эмланганлик статусини кўрсатадиган махсус Al Hosn иловасидан шикоят қилишмоқда. Сабаби, илова уларнинг статусини аниқ кўрсатолмаяпти, ёки фақатгина бир доз вакцинани қабул қилган сифатида кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 15-июнидан бошлаб иловада “яшил-тўлиқ эмланганлик” статусига эга кишиларгина БАА ҳудудидаги тижорат ва савдо марказлари, кинотеатрлар, ресторанлар, отеллар ва пляжлар каби жамоат жойларига кириши мумкиндир. Пойтахт аҳолисидан баъзи инсонларнинг айтишича, улар  БАА ҳудудида ёки хорижда Sinopharm  ёхуд Pfizer вакциналарини қабул қилишган, ПЦР тестларни топширишган, аммо мазкур иловадаги эмланган инсонларнинг расмий рееестридан ўзларини топа олишмаяпти.

«Менда вакцинанинг иккинчи дози ва тўғри статусим чиқмади. Ўзим эмланган шифохонага мурожаат қилдим, улар мен ҳақимдаги барча маълумотларни иловага қайтадан юбордилар ва муаммони ҳал қилдилар”,-деб ёзади БААда яшовчи маҳаллий аёллардан бири.

БАА да яшовчи инсонлар “яшил” статусга эга бўлмасалар, ПЦР тестларни ҳар уч кунда топширишга мажбурлар. Бу қоида 16 ёшдан катта бўлган барча учун бир хилдир.