“Бақирадиган” камералар

АҚШда ўғриларга “бақирадиган” камералар ихтиро қилинди.

Дўконларга ўрнатилган бундай камералар махсус видеокузатув системаси орқали бошқа жойда бўлган операторга бўлаётган ўғриликнинг олдини олиш ва жиноятчиларга тўғридан мурожаат қилиш имконини беради.

Камераларнинг қандай ишлашини намойиш қилиш учун бир нечта видеороликлар кўрсатилди.  Уларнинг бирида ўғри ролини ўйнаган сотувчи музлатгичдан ичимлик олиб тўғри касса аппаратига яқинлашади. Камерадан келган овоз эса ундан маҳсулотни сканердан ўтказиб, пулини тўлаганлигини сўрайди.

Бошқа видеода эса қуролланган икки шахс дўконга бостириб кириб, сотувчига таҳдид қила бошлайди. Сотувчи касса аппаратини очган пайтда камера сигнал беради ва ўғриларга полициянинг келаётганини айтади. Жиноятчилар шошилиб қочиб кетади, камера шу тарзда сотувчининг ҳаётини асраб қолади.