Байденнинг таъкидлашича, бирон бир мамлакат ёлғиз ўзи долзарб халқаро муаммоларни ҳал қила олмайди

АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британияга ташрифи чоғида АҚШ ҳарбий кучлари олдида нутқ сўзлар экан, ҳозирги халқаро муаммоларни ёлғиз бирон бир давлатнинг ўзи ҳал қила олмаслигини таъкидлади.

Бу ҳақда Байден Англиянинг Суффолк графлигида жойлашган Милденхолл базасида маълум қилди.

АҚШ маъмурияти раҳбари Европага бир қатор юқори даражадаги учрашувларда қатнашиш учун борганини таъкидлаб, “Ушбу дипломатия жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳеч бир мамлакат биз дуч келадиган қийинчиликларни енгишга қодир эмас. Дунё ўзгариб бормоқда”, деган.

Байден ҳозирги халқаро вазиятни ҳатто 10 йил олдинги ҳолатдан ҳам тубдан фарқ қилади, деб ҳисоблар экан, “Биз излаётган умумий келажакни қуришимиз керак”, деб таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ўзининг хоҳиш-иродасини бошқа мамлакатларга бундай келажакка эришиш учун мажбурлашга уринмаслигини таъкидлади.