Байденнинг янги солиқ сиёсатига қарши норозилик кучайиб бораяпти

Ўрта даромадли оилалар Жо Байденнинг янги солиқ режасига қарши чиқмоқда. Президент илгари сураётган “ўлим солиғи” деб номланган қаттиқ янги солиқ сиёсати Америкалик оилаларнинг меърос ҳуқуқига яширинча шафқатсиз зарба бериши мумкин. Янги солиқ сиёсатига кўра, оилада кимдир (кимлардир) вафот этса, ундан (улардан) мерос қолган мол-мулк, сотиб олинган пайтдан бошлаб қиймати 1 миллион доллардан ошган бўлса, ўша мулк солиққа тортилиши керак.

Солиқ ставкаси 40% гача кўтарилади ва ҳозирги даражадан икки баравар кўпроқ бўлади. Шундай қилиб, ота-она томонидан мерос қилиб қолдирилган уй-жой 250000 долларга сотиб олинган бўлсаю, аммо ҳозирда унинг нархи 2,5 миллион долларга тенг бўлса, ўртадаги фарқ учун солиқ тўланиши керак бўлади.

Ҳозирги вақтда одамлар мерос қилиб олинган активларга тўлайдиган ягона даромад солиғи миқдори 23 фоизни ташкил қилади.

Амалдаги қонун пул маблағлари кам бўлган оилаларга қимматбаҳо мол-мулкни, акцияларни ёки корхоналарни оила шажарасида сақлаб қолишга имкон беради, улар ҳеч қандай улкан миқдордаги солиққа тортилмай, авлодларга етказилади.

Яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра Америка бўйлаб 1 миллион доллар қийматга тенг бўлган камида 3 миллион та уй-жойлар мавжуд.

Байденнинг режасига кўра, “ўлим солиғи” нафақат ўта бадавлат кишилар учун, балки ота-оналари ёки боболари бутун ҳаёти давомида сармоялар киритиб туну-кун ишлаганлар учун ҳам бирдек татбиқ қилинади. Афсуски, улар ҳеч қачон мерос «мукофотини» Сем амакига бериш кераклигини ҳаёлларига ҳам келтиришмаган.