Бельгия ўсмирларни эмлашга қарор берди

Бельгия ҳукумати Сovid-19 га қарши кураш доирасида 16-17 ёшли ўсмирларни ҳам эмлаш қарорини олди.  Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар Pfizer BioNTech вакцинасини маъқулладилар.

Фламан вилоятининг Халқ соғлиғи ва Оила вазирлиги вазири Вутер Беке бу борада шундай баёнот берди: “ Ёшларнинг эмланиши касалхоналардаги хаста миқдорига тўғридан таъсир қилмайди. Аммо улар мажбурий ҳолатлардаги мулоқот туфайли  вирусни ўз ёш гуруҳлари ва бошқа турли гуруҳлар ичида тарқалишига сабабчи бўлмоқдалар”.

Бельгияда коронавирусга қарши кураш доирасида кафе ва барлар 05.00-23.00 гача хизмат кўрсатади. 9-июньдан бошлаб бундай муассасаларга ичкарида ҳам хизмат кўрсатишга рухсат берилади. Ҳар столда энг кўпи билан 4 тадан киши ўтириши ва столлар бир-биридан камида 1,5 метр узоқликда жойлашган бўлиши шартдир.