Белоруссияга қарши навбатдаги санкциялар

Европа Иттифоқи Белоруссияга қарши бешинчи санкциялар тўпламини тайёрлашни бошлади.

“ЕвроИттифоқ Белоруссияга қарши бешинчи санкциялар тўпламини тайёрлашни истисно қилмайди”, – дея таъкидлади Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеф Боррел.

“Тўртинчи санкциялар тўплами жорий этилди. Мен бешинчи тўплам бўлишини истисно қилмайман. Ҳар бир чора мамлакатдаги вазият учун масъул шахсларнинг ҳаракатларидан келиб чиқади”, – дейди дипломат.

Боррел янги санкциялар тўплами иқтисодиёти “азоб чекаётган” мамлакатга жиддий таъсир қилишига ишонишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Европа Иттифоқи Белоруссияга қарши индивидуал санкцияларнинг тўртинчи тўпламини жорий қилди. Унга кўра 78 нафар жисмоний шахслар ва 8 та ташкилот рўйхатга қўшилди.

Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва Канада давлатлари томонидан ҳам Белоруссияга қарши қатор санкциялар эълон қилинди.