Билл Гейтсдан яна бир янги лойиҳа

Билл Гейтсга тегишли TerraPower МЧЖ ва PacifiCorp компанияси собиқ кўмир электр станциясининг ўрнида биринчи натрийли реакторни қуриш учун Вайоминг штатини танладилар.

Бундан 15 йил олдин Гейтс томонидан асос солинган TerraPower ва PacifiCorp энергия компанияси Natrium реакторининг аниқ жойлашув ўрнини йил охирига қадар эълон қилишлари кутилмоқда.

“Бу карбонат ангидрид гази чиқиндиларини камайтиришнинг энг тезкор усули”, – дейди Вайоминг губернатори Марк Гордон.

Лойиҳа натрийлик иссиқлик ташувчи тезкор нейтронлар ва тузли эритмаларга асосланган энергия жамловчи 345 мегаваттли реакторни ўз ичига олади. Тизимнинг энергия ишлаб чиқариш қувватини 500 мегаватгача ошириш мумкин.

TerraPowerнинг баҳолашича реактор қурилишига тахминан 1 миллиард доллар сарфланади. 2020 йилда АҚШ энергетика вазирлиги Natrium технологиясини намойиш этиш учун TerraPowerга дастлабки 80 миллион долларни ажратди.