Бир уйдан 17 жасад

Мексика пойтахти Мехико Ситидаги бир уй энди инсонларга қўрқув фильмларини эслатиши аниқ.

Қотил эканлиги туфайли шубҳа остига олинган 72 яшар бир кишининг уйида текширув ўтказган полиция ходимлари уйнинг ертўласидан 17 нафар инсонга оид минглаб суяк парчаларини топишди. Бу инсонлар бир неча йил аввал ғойиб бўлган эди.

3787 парча суяк билан бирга, даҳшатли уйнинг ертўласидан қурбонларнинг шахсий буюмлари, фотосуратлари ва видеолавҳалари ҳам топилганлини маълум бўлди. Суриштирув ишлари натижасида прокуратура жиноятнинг нечоғлик оғир эканлиги ҳақида аниқ хулосалар бериши кутилмоқда.