Блинкен АҚШнинг энг яқин дўсти кимлигини маълум қилди

АҚШ ва Германия энг яқин ҳамкорлардир ва трансатлантик иттифоқни биргаликда мустаҳкамлашда давом этадилар. “Дунёда АҚШнинг Германиядан кўра энг яқин дўсти йўқ”, – деди Блинкен.

У ҳеч бир мамлакат бугунги қийинчиликларга якка ўзи қарши тура олмаслигини таъкидлади. Дипломатнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Берлин ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда, хусусан, иқлим ўзгариши ва кибер ҳужумларга нисбатан ҳамкорликнинг юксак намунасидир. Икки мамлакат ўзлари ва бошқалар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини қидириб топишлари кераклигини жуда яхши тушунади.

Блинкенга кўра, АҚШ президенти Жо Байден президентликнинг дастлабки олти ойини мамлакатнинг иттифоқчилик, икки томонлама алоқалар, халқаро институтлар ва бошқа соҳалардаги иштирокини қайта тиклашга бағишлади.

Меркел АҚШнинг халқаро майдонга глобал ўйинчи сифатида қайтганидан мамнунлигини билдирди. У, шунингдек, G7 ва кейинчалик НАТО саммитларида Америка Президенти Байден билан бўлган учрашувларда, суҳбатдошлар умумий мақсадларга интилиш йўналишини топганлигини қайд этди.

Меркел июль ойида Вашингтонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири “Норд Стреам-2” бўлиши кутилмоқда.