Blue Abyss – космик тадқиқотлар йўналишида улкан қадам

Blue Abyss Ltd Корнуол графлигида (Буюк Британия) дунёдаги энг катта ва энг чуқур ёпиқ сув ҳавзасини қуради. Сув ҳавзасининг сиғими 42000 метр куб бўлиши режалаштирилган. Сунъий ҳовуздан замонавий сув ости роботларини синовдан ўтказиш учун фойдаланилади, шунингдек, у астронавтларни парвозга тайёрлаш тижорий хизматини кўрсатувчи марказ вазифасини ҳам ўтайди.

212 миллион АҚШ доллари қийматига эга Blue Abyss Aerohud Enterprise Zone ҳудудида қурилади.  Ҳовузнинг узунлиги тахминан 50 метр, кенглиги 40 метр, чуқурлиги эса 50 метрга етади. Бундай катта ўлчамдаги иншоотга 17 та Олимпия сузиш ҳавзаларини жойлаштириш мумкин.

Blue Abyss иншоотлар жамланмаси сузиш ҳавзаси, космонавтларни тайёрлаш маркази, ишлаб чиқариш маркази, гипобарик ва гипербарик камералар, микрогравитация хонаси, олтита ўқув хонаси, шунингдек, устахоналар, овқатланиш ва яшаш жойларини ўз ичига олади.

Сув ҳавзасининг ҳажми Халқаро Космик Станцияси модулларнинг нусхаларини жойлаштириш учун етарли даражада улкан бўлади. Шунингдек, ундан роботлаштирилган сув ости кемалари ва денгиз шамол турбиналарини синовдан ўтказиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Ёрдамчи ускуналар қаторида очилиб-ёпилувчи том, 30 тоннали кран ва ҳароратни назорат қилувчи, ёруғлик ва ҳовуз шўрлигини текширувчи воситалар, шунингдек, турли чуқурликларда оқимларни ҳосил қилувчи ускуналарни кўриш мумкин.

Сув ҳавзасининг қурилишига рухсат берилганидан сўнг, иншоот 18 ой муддатда қуриб битирилади. Объектнинг очилиш тақдимоти 2023 йилда бўлиши режалаштирилган.