БМТ инсон ҳуқуқлари раҳбари Фаластин истилосини тўхтатиш учун мулоқот ўтказишни талаб қилмоқда

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари Мишел Башелет Исроилнинг Фаластинни босиб олишини ва Исроил хавфсизлик кучлари томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳарбий жиноятлар ва қонли тўқнашувларнинг такрорланишини тўхтатиш учун “ҳақиқий ва барча жараёнларни қамраб олувчи тинчлик музокаралари”ни ўтказиш бўйича мурожаат билан чиқди.

Башелет хоним Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга берган изоҳида Фаластиннинг оккупация қилинган ҳудуди ва Исроилдаги вазиятнинг кескинлашуви бўйича халқаро текширув тўхтаганини, шунингдек, Ғазонинг амалдаги ҳокимияти – ҲАМАС томонидан исроиллик 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужумларини ҳамда, Исроил хавфсизлик кучлари томонидан 242 кишининг ўлимига сабаб бўлган зарбаларни қоралади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссар 21 май кунги ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳни мамнуният билан қаршилади, аммо агар асосий сабаблари атрофлича кўриб чиқилмаса муаммонинг кейинги босқичда жиддийлашиши фақат “вақт масаласи” эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бўлиб ўтган воқеалар ҳарбий жиноятлар бўлиши мумкинлигига тўхталиб, Башелет хоним Кенгашнинг 47 аъзо давлатига Исроилнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларга берган авиазарбалари “фуқароларнинг ўлимига ва жароҳатланишига, шунингдек, фуқаролик инфратузилмасининг бузилишига олиб келганини” эслатди.

Башелет хоним Ҳамас ва бошқа қуролли гуруҳларнинг Исроилга қарши берган ракета зарбалари ҳам “халқаро гуманитар ҳуқуқнинг аниқ бузилиши” дея талқин қилинаётганини айтди.

Ғазо “дунёдаги энг катта очиқ осмон остидаги қамоқхона” дея таърифланмоқда. Бу анклав ҳудуд “икки миллиондан ортиқ одамни ичига олади, ташқи дунёдан ва ташқи алоқалардан узилиб қолган” дея қўшимча қилинади баёнотда.

Мустақил ҳуқуқ мутахассисларининг айтишича Исроил ўз истилочилик ҳаракатларини “ҳал қилувчи халқаро ҳаракатларсиз” тугатмайди.

Яқинда бўлиб ўтган урушларнинг оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтилар экан, махсус маърузачи Ғазонинг энг йирик тиббий маркази Ал Шифа касалхонаси ички касалликлар шифокори доктор Айман Абу Алуфнинг ҳам ўлдирилишига ишора қилиб ўтди. Доктор Абу Алуф касалхонанинг КОВИД-19 пандемиясига қарши кураш ишларига масъул бўлган.