БМТнинг янги раҳбарби билан танишинг

БМТ Бош Ассамблеяси хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига биноан амалдаги БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 2026 йилга қадар иккинчи беш йиллик муддатга ушбу лавозимга қайта тайинланди.

Бош Ассамблея делегатлари Антониу Гутерришга БМТ манфаати йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилгани учун миннатдорчилик билдирдилар.

Жаноб Гутерриш ўзига қайта ишонч билдирилгани учун ҳурсандлигини билдирди ва “янги давр мобайнида” ташкилотда янада катта ўзгаришларни амалга оширишга ваъда берди.

У пандемия инсониятнинг нақадар заифлигини, бир-бирига ўзаро боғлиқлигини ва буюк келажак учун жамоавий ҳаракатлар зарурлигини очиб берганини айтиб ўтди. 

Бош котиб, шунингдек, иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг камайиб кетиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, тенгсизлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамлаштириш, низолар ва янги пандемияларнинг эҳтимоли билан боғлиқ муаммолар инсоният олдида турганини эслатди.

БМТ раҳбари замонавий дунёнинг тақдирини ўзгартириш кўплаб ёшларнинг қўлидан келишига ишонишини айтди ва жаҳон миқёсидаги муҳим масалаларда қарор қабул қилиш учун фуқаролик жамияти вакиллари ва ёшларни янада фаол бўлишга чақирди. 

Гутерриш, барчани ҳозирги геостратегик келишмовчиликларни бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишга ундади. 

БМТ раҳбари дунёдаги ресурслар ва технологияларнинг адолатли тақсимланишини қўллаб-қувватлашини ва давлатлар ўртасидаги ишончни қайта тикланишига ишонишини баралла айтиб ўтди.