“Бошнак қассобига” ҳукм ўқилади

Босния урушида сербларга раҳнамолик қилган, мусулмон бошнакларга қарши қатлиом уюштиришда ва бошқа бир қатор ҳарбий жиноятларда айбланган “Босния қассоби” лақабли Ратко Младичнинг суд иши поёнига етмоқда. У 2011-йили ушланган ва умр бўйи қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

Голландиянинг Лахей шаҳрида жойлашган Собиқ Югославия Жазо Маҳкамаси унга бу жазони 2017-йили берган эди.

1992-1995-йилларда Боснияда бўлган ҳарбий жиноятларнинг бош айбдорларидан бири сифатида қўлга олинган Младичга сўнг қарорнинг эртага ўқилиши кутилмоқда. Суд 2012-йилнинг майида бошланган эди.

Аммо Младич бу айбловлардан биронтасини ҳам тан олмай келмоқда.