Copter Pack Backpack – портатив вертолёти

Австралиялик ихтирочилар портатив вертолёт бўлмиш Copterpackни яратдилар.

Ушбу ихтиронинг илк парвози Австралия соҳилларидан бирида амалга оширилди. Вертолёт иккита улкан турбинадан иборат. Бошқача қилиб айтганда учар ускуна ўз-ўзини балансга солувчи автопилот тизимига эга вертолётдир. Ускунанинг корпуси углерод толасидан ишлаб чиқарилган.

Видеода кўриниб турганидек, вертолётда руль вазифасини бажарувчи винтлар йўқ, чунки уни ҳаракатга келтирувчи винтларнинг ўзлари бир-бирларига тескари йўналишда айланади. Учувчи вертолётни ротор трансмиссияси дифференциалини аниқ балансга солиш орқали бошқаради. Бошқа сўзлар билан айтгадиган бўлсак, роторларнинг бири бошқасига қараганда тезроқ айланса, вертолётни учувчи истаган йўналишга буриш мумкин бўлади.

Синовда иштирок этган томошабинлардан бири “биз бундай кичик қурилма катта юкни кўтариши мумкинлигидан жуда ҳайратда қолдик” дея воқеага изоҳ берди.