Дан Бонгино: Либерализм туфайли Америка жамияти йўқолиб бормоқда

Fox News телеканали бошловчиси Дан Бонгино (сиёсий шарҳловчи), ирқий камситиш назарияси ва полициянинг обрўсини тушириш оқибатида “Американи йўқ қилаётгани” учун либералларни тоза “савалади”.

“Бугунги кунда Америка жамияти учун учта катта ва жиддий таҳдидлар мавжуд: ирқий камситиш, Хитой ва полициячиларга қарши норозилик. Демоқчиманки, америкаликларни “ирқ” каби нозик мавзуда бир-бирларидан нафратланишига сабаб бўлганингиздан сўнг, сиз бетартиблик келтириб чиқарасиз, бетартибликнинг кенгайишига имкон беришнинг энг яхши усули эса полициячиларга қарши уруш олиб бориш ва уларнининг қонун ижросини таъминлашларига қаршилик қилишдир”, – дейди Бонгино.

Бонгинонинг ушбу танқидий сўзлари Лос Анжелес ва Нью Йорк полицияси собиқ бошлиғи Билл Браттоннинг ҳафта охирида “CBS Sunday Morning” кўрсатувига берган интервьюсида ҳозирда Америкада полициячи сифатида ишлаш “аввалги пайтларга қараганда қийинроқ” эканлигини айтганидан сўнг янгради.

“Бу ҳақиқатан ҳам шармандалик”, – деб таъкидлади Бонгино жонкуярлик билан. Унинг фикрича либерализм “ўрмон ёнғини” каби авж олиб Американи парчалаб юборяпти.