Дарахтларнинг мисли кўрилмаган фойдаси

Ўрмонларни асраб-авайлаш улар бизни сув тошқинларидан қандай ҳимоя қилишини ва озиқ-овқат махсулотларини сақлаб қолишдаги аҳамиятини тушуниб етиш учун атиги 10 сония кифоя. Дунё ҳар йили тупроқ эрозияси туфайли 400 миллиард доллар миқдорда зарар кўрмоқда. Ушбу тажриба келтирилаётган зарарнинг олдини олиш нақадар осонлигини кўрсатади. Тупроқ истеъмол қиладиган деярли барча озиқ-овқатларимизнинг асосий манбаи ҳисобланади, аммо у жуда катта тезликда емирилмоқда. Иқлим ўзгариши туфайли тез-тез содир бўлаётган бўронлар ва тошқинлар озуқавий моддаларга бой тупроқ қатламини ювиб кетмоқда. Дарахтлар эса ўша тупроқ қатламини ўз жойида маҳкам ушлаб қолади ҳамда тупроқни қўшимча озуқавий моддалар билан бойитади.

Тақдим этилаётган ушбу тажриба дарахтларнинг тупроқ ҳалоскори эканлигига далилдир. Дарахтлар тупроқ эрозиясини олдини олиш билан бир қаторда тупроқ сурилиши, тошқинлар ва қор кўчкиларидан инсонларни табиий равишда ҳимоя қилади. Барглар ва новдалар ёғингарчиликни ўзларида сақлаб қолиб, унинг кучини пасайтиради, илдизлар эса тупроқни ўз жойида мустакҳам ҳолатда ушлаб туради ва сувнинг тупроқ юза қисмини оқизиб кетишини олдини олиб, ерга сингиб кетишига ёрдам беради. Ҳозирда дунё тупроқ қатламининг 70 фоизи деградацияга учраган. Бу қишлоқ хўжалиги ерларининг бой берилиши ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилишига олиб келувчи асосий омилдир. Табиий равишда 2,5 см тупроқ қатлами ҳосил бўлиши учун 500 йил керак бўлади, аммо инсоният ўрмонларни йўқ қилиш, агрессив қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгариши туфайли тупроқ қатламини 17 марта тезроқ йўқотиб бормоқда.

Ўрмонларни йўқ қилишни тўхтатиш ва тупроқни ҳимоя қилишни бошлаш вақти аллақчон келди, чунки инсоннинг Ердаги ҳаёти бевосита шунга боғлиқ!