Давлатларни яширин иқтисодиёт ташвишга солиши керак бўлган бешта сабаб

Ушбу норасмий фаолият, баъзан “соядаги иқтисодиёт” ва “яширин иқтисодиёт” деб номланиб, асосан бозор эндиликда ўз ўрнини мустаҳкамлаётган ривожланаётган мамлакатларда кенг авж олган.

Айни ҳозирги даврда унинг кенг тарқалиши ҳукуматларда алоҳида катта ташвиш уйғотмоқда, чунки бундай иқтисодиётнинг мавжуд бўлиши КОВИД-19 пандемияси келтирган улкан зарар ва унинг оқибатларини бартараф этиши учун зарур бўлган ушбу мамлакатларнинг ички ривожланганлик даражасига эришиш жараёнлари ва шартларини мураккаблаштириши мумкин.

Қуйида “норасмий, яширин, соядаги иқтисодиёт” келтириши мумкин бўлган хавфдан огоҳ бўлишнинг нақадар муҳимлигини исботловчи бешта сабабни келтириб ўтамиз:

Биринчи сабаб: Яширин иқтисодиёт улушининг катталиги. Ривожланаётган бозор эга ривожланаётган мамлакатларда норасмий сектор улуши давлат ЯИМнинг учдан бир қисмига ва аҳоли бандлигининг 70 фоизидан кўпроғига тўғри келади. Ушбу секторда банд бўлган аҳолининг қарийб ярми ўз-ўзини иш билан таъминлайди. Ривожланаётган давлатлар жойлашган Африканинг Саҳрои Кабир минтақаси, Шарқий Европа ва Марказий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақаларида норасмий иқтисодиёт энг юқори кўрсаткичларга эга. Меҳнатга оид яширин иқтисодиёт кўрсаткичлари эса (ҳозирда ўз-ўзини иш билан таъминлаш ёки банд қилиш сифатида ифоланмоқда) Африканинг Саҳрои Кабир минтақасида, Жанубий Осиё ва Шарқий Осиёда энг юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Иккинчи сабаб: Яширин иқтисодиёт улушининг юқорилиги паст маҳсулдорлик билан боғлиқ. Ривожланаётган давлатларда норасмий фаолият билан банд аҳолининг меҳнат унумдорлиги ўртача ҳисобда расмий расмий иш жойларидаги меҳнат унумдорлигининг атиги тўртдан бирини ташкил этади. Норасмий соҳада банд бўлган ишчиларнинг ўртача иш ҳақи расмий касбдошларидан 19 фоизга кам. Бундай фарқнинг мавжудлиги, асосан, расмий ва норасмий секторларда ишлайдиган ишчиларнинг шахсий хусусиятлари ўртасидаги фарқлар билан ифодаланди. Соядаги иқтисод секторида банд ишчиларнинг паст маълумотлилиги, тажрибасининг етишмаслиги ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олинса, уларга тўланаётган иш ҳақидаги фарқ катта эмасдек туюлади.

Учинчи сабаб: Яширин иқтисоднинг ривожланиши давлатлардаги турли хил ижтимоий муаммолар билан бевосита боғлиқ. Бу юқори қашшоқлик даражаси, аҳоли жон бошига даромадларнинг пастлиги, мамлакатда барқарор ривожланиш стратегияларнинг йўқлиги ёки нисбатан секин белгиланиши, тенгсизлик ва табақаланишнинг ортиши, инсон капитали аҳамиятининг пасайиши ва инвестициялар оқимининг заифлиги билан ифодаланади. Ҳисоб-китобларга кўра норасмий секторга эга давлатлар аҳолисининг тўртдан бир қисми (25 фоиз) ўта қашшоқликда яшайди.

Тўртинчи сабаб: Соядаги иқтисод кўрсаткичларининг баландлиги одатда ҳукуматнинг заиф салоҳиятга эгалигини англатади. Норасмийлик, кўпроқ, аҳолида даромадларнинг пасайиши ва харажатларнинг сезиларли даражада ортиши, кам самарали давлат муассасалари, мураккаб ва оғир солиқ ҳамда заиф давлат бошқаруви ва тартибга солиш режимларининг фаолияти билан боғлиқ.

Бешинчи сабаб: Норасмий сектор келтирган оқибатларни осонлик билан бартараф этиб бўлмайди. Баъзи одамлар учун норасмий секторда ишлаш шахсий танлов ҳисобланади. Бошқалар учун эса бу сўнгги чора. Соядаги иқтисодиёт соҳасида банд ишчилар орасида якка тартибдаги фаолият билан банд бўлганлардан тортиб кичик фермерлар ва оғзаки келишув асосида ишловчи ишчиларгача топилади. Меҳнатга оид норасмийлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда ишчилар асосан қишлоқ хўжалиги соҳаларида банд бўлиб қолмоқдалар.

Демак, муаммони бартараф этишнинг осон ечим йўқ экан, шунга кўра, сиёсий ислоҳотлар ҳар томонлама ва ҳар бир мамлакат шароитига мос равишда тузилиши ва амалга оширилиши керак.

Норасмий фаолият кўпинча сўнгги чора бўлиб турган Африканинг Саҳрои Кабирида вазиятни яхшилашга қаратилган сиёсат инсон капиталини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш учун молия, бозорлар тўғрисида маълумотларга эга бўлишни яхшилашга қаратилган. Аммо Европа ва Марказий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг аксарият қисмидаги сиёсат давлатнинг тартибга солувчилик хусусиятини енгиллаштиришга ва уларнинг янада самарали фаолият олиб бориши учун олдиларида ҳисобот берадиган институтларни барпо этишга, ижро этиш ҳокимияти ваколатини кучайтириш ва коррупцияни камайтиришга йўналтирилган.